36426

Тошкентда “Кобальт” симёғочга келиб урилди, 13 ёшли ўсмир ҳаётдан кўз юмди

Ўзбекистон 19 апрель 10:59 181

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 17 апрель куни соат 21.05ларда, Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасида яшовчи, 1999 й.т. С.З. ишонч қоғози билан бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини Нукус кўчаси 100-уй олдида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги симёғочга урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада автомашина ҳайдовчиси С.З. ва унинг икки нафар йўловчиси, жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда яна бир йўловчи, 2005 й.т. Ё.З. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган.

Изоҳ билдириш