36356

Тошкентда 1 майдан иссиқ сув ва марказий иситиш хизмати тарифлари ошади

Ўзбекистон 18 апрель 15:56 331

1 майдан Тошкентда иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш тизимиининг янги тарифлари жорий этилади. Мазкур маълумот “Тошиссиққуввати” корхонаси томонидан Asr.Uz`га маълум қилинди.

Янги тариф бўйича иссиқ сув таъминоти ҳисоблагич бўлган ҳолатда бир метр куб учун 3915,9 сўмдан 4332 сўмгача оширилади (10,6 фоиз). Ҳисоблагич ўрнатилмаган уйларда эса бир киши учун бир ойга 15292,52 сўмдан 16917,49 сўмга ошади. Душхонаси умумий бўлган ётоқхоналарда — бир киши учун нарх  12584,98 сўмни ташкил этади (ҳозир 11376,16 сўм).

Марказий иситиш тарифи эса 1 кв метр учун 1323,86 сўмдан 1464,53 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, «Сувсоз» корхонаси Тошкентда совуқ сув тарифлари 1 майдан ошишини маълум қилган эди.

Изоҳ билдириш