36313

Самарқанд вилоятида ваҳший босқинчи қўлга олинди

Ўзбекистон 18 апрель 12:57 366

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 16 апрель куни соат 06.00ларда, номаълум шахс 1980 й.т. М.Ж.нинг уйига очиқ қолган дераза орқали кириб, М.Ж. чап сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, уни қулоғидаги зираги ва 2 дона мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чимбой маҳалласида яшовчи, 1991 й.т. Ф.Н. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Изоҳ билдириш