36310

33 ёшли аёл 5-қават балконидан пастга қулаб, ҳалок бўлди

Ўзбекистон 18 апрель 12:55 153

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 16 апрель куни ёш аёлнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақида ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шу куни соат 02:15 атрофида Абулғози Баходирхон кўчаси, 214-уйда яшовчи, 1975 йилда туғилган Б.Салаевнинг уйида меҳмонда бўлган таниши, 1985 йилда туғилган М.Ахмедова шу уйнинг 5-қаватида жойлашган балкондан пастга тушиб кетган.

Аёл маст ҳолда бўлгани билдирилмоқда.

М.Ахмедова олинган жароҳатлар оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

 

Изоҳ билдириш