36286

Тошкент шаҳар ҳокими пухта ўйланмай қилинаётган ишлар ҳақида гапирди

Ўзбекистон 18 апрель 11:03 127

Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш якунлари Тошкент шаҳар ҳокимлигида муҳокама қилинди

Унда Тошкент шаҳар ҳокими ҳудудда кўзбўямачилик, пухта ўйланмай қилинаётган ишлар ҳақида гапирди.

– Бугунги видеоселектор йиғилишидаги гаплардан тўғри хулоса қилишимиз керак. Унда очиқ, аламли, изтиробли гаплар бўлди. Биргина мисол, турли корхона ва саноат объектларини қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилаётганда шошмашошарликларга йўл қўйилмоқда. Биргина мисол, айрим қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар 6 ойда завод қуриб берамиз демоқда. Баракатопгур бу муддат ичида улар тақдим этаётган корхона қурилиши учун тамал тоши қўйилиши мумкин. Шундай экан бирор дастур устида ишлаётганда биз ўз келажагимизни қураётганимизни унутмайлик, – деди Тошкент шаҳар ҳокими.

Шунингдек, йиғилиш давомида давлат ҳокимиятининг очиқлигини таъминлашда ОАВ вакиллари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берилди.

Изоҳ билдириш