36268

Барноев: «Олдинги сиёсатда пахтага олиб чиқмаса, ишдан олардик. Ҳозир бундай эмас»

Ўзбекистон 17 апрель 20:18 145

17 апрель куни президент ташаббуси билан бош вазир Абдулла Арипов раислигида Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бош вазир кун тартибидаги асосий масала бўйича ҳар бир вилоят раҳбарининг ахборотларини тинглаб, қабул қилди.

Арипов Қашқадарё, Бухоро, Жиззах ва Фарғона вилоятларида мажбурий меҳнат ва кўзбўямачилик ҳолатлари кузатилганини қайд этиб ўтганди.

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, аввалги сиёсатда мажбурий меҳнатга олиб чиқиш оддий ҳол бўлганини айтди:

«Олдинги сиёсатда пахтага олиб чиқмаса, ишдан олардик. Ҳозирги сиёсатдан бундай эмас. Шу боис вилоятда жамоат ишларига ишсиз фуқаролар жалб қилинмоқда, шартнома қилиниб пуллари тўланмоқда», дейди ҳоким.

Бош вазир унинг бу сўзларини маъқуллаб, тўлдириб ўтди: «Тўғри. Ҳа, аввал ўзимиз мажбур қилардик, ўзимиз бош бўлардик. Лекин энди сиёсат ўзгарди. Юртбошимиз халқпарвар сиёсат эълон қилди.

Изоҳ билдириш