36243

ИИВ: Пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Ўзбекистон 17 апрель 16:37 183

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёдани уриб, ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан яширинган ҳайдовчи қидирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 15 апрель куни соат 22.25ларда, номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Бўлмас” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Тўлға-Ушоқтепа” ички йўлида ҳайдаб кетаётиб, йўл чеккасида кетаётган пиёда, “Ушоқтепа” маҳалласида яшаган, 1997 й.т. Лазизбек Болтаевни уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада Лазизбек Болтаев жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. Ҳурматли фуқаролар, ушбу  ҳолат юзасидан бирон-бир маьлумотга эга бўлсангиз зудлик билан “102” рақамига қўнғироқ қилишингизни ёки яқин атрофдаги ички ишлар идорасига хабар беришингизни сўраймиз. Бефарқлик қилманг!

 

Изоҳ билдириш