36224

Тошкентда МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади

Ўзбекистон 17 апрель 14:23 167

17 апрель куни Қуролли Кучлар академиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирликлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 48-мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати «Аsr.uz»га маълум қилди.

Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишига МДҲга аъзо мамлакатларнинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизими делегацияси ва экспертлари ташриф буюрмоқда.

Унда Арманистон, Белорусь, Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари, Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонликлари иштирок этади.

Изоҳ билдириш