36219

«Дамас» ваъда қилиб, пул олган тўрт фирибгар ушланди – ИИВ

Ўзбекистон 17 апрель 12:58 278

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жиноят юз берди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси  хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 28 февраль куни Шайхонтоҳур тумани Янгийўл кўчаси 18-уйда яшовчи, 1985 й.т. А.Тўлаганов, Юнусобод тумани О.Закиров кўчаси 24-уйда яшовчи, 1987 й.т. Э.Қосимов, Чилонзор тумани Қирқ қиз кўчаси 14-уйда яшовчи, 1991 й.т. Ў.Қўчқоров ва Тошкент вилояти Зангиота тумани Эркин кўчаси 180-уйда яшовчи, 1986 й.т. Б.Назаровлар, Лутфий кўчасида “Пример инвест лизинг” МЧЖ биносида 1968 й.т. Ж.Даулетмуратовга шу МЧЖ ҳисобидан “Дамас” автомашинаси етказиб беришни ваъда қилиб, сохта лизинг шартномаси тузиб дастлабки тўлов сифатида 40.066.000 сўм пулларни олиб берган ваъдаларини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари маълум бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида А.Тўлаганов, Э.Қосимов, Ў.Қўчқоров ва Б.Назаровлар ушланганлар.

 

Изоҳ билдириш