36012

Тошкент шахрида бедарак йўқолган бола қидирилмоқда

Ўзбекистон 15 апрель 17:20 238

2018 йилнинг 14 апрель куни эрталаб соат 8.30ларда 2012 йил 19 сентябрда туғилган Алишеров Абдуллоҳ Олимжон ўғли, ота-онаси билан бирга яшайдиган Учтепа тумани “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғини Самарбону кўчаси 36-уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 120-125 см., гавда тузилиши ўртача оқ-сариқдан келган, юзи овалсимон, сочлари сарғиш рангда.

Алоҳида белгиси: пастки жағининг чап тарафи пастида 2-3 см. катталикда ҳолга ўхшаш доғи бор.

Кийимлари: эгнида кўк рангли енги узун футболка, кул рангли миккимаус тасвири туширилган болалар трикоси, оёғида қора рангли калиш бўлган.

Ушбу бола ҳақида бирор маълумотга эга фуқаролардан +998903170555, +998994070555, 2314708, 2332130 ёки “102” телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраб қоламиз.

Изоҳ билдириш