35949

Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги янги ҳарбий кийим русумларини кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этди

Ўзбекистон 13 апрель 9:20 946

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий кийим русумларининг намунавий лойиҳалари тақдим этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик вакиллари маълум қилди.

«Давлат раҳбарининг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳарбий кийим русумларининг янги моделлари устида изланишлар олиб борилди», — дейилади хабарда.

Ҳарбий кийим русумларининг намунавий лойиҳалари кенг жамоатчиликнинг муҳокамаси учун эълон қилинмоқда.

Таклиф ва мулоҳазаларни қуйидаги манзилларга юбориш мумкин:

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси 100 уй. Мудофаа вазирлиги моддий-техник таъминот бош бошқармаси буюм таъминот бошқармасига.

Телефонлар: (0371) 269-86-14, 269-86-09, (998 90) 349-29-65 (Telegram).

Электрон манзил: «[email protected]»..

 

 

Изоҳ билдириш