35869

Фарғоналик йигит ўз отасини чопиб ўлдирди

Ўзбекистон 11 апрель 22:02 167

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 10 апрель куни соат 17.00ларда, “Гулистон” МФЙ Навбаҳор кўчаси 37-уйда яшовчи, руҳий касал, 1989 й.т. Дилмурод Қўчқанов уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган бирга яшаган отаси, 1962 й.т. Дадажон Қўчқановнинг бошига кетмон билан уриб жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган. Натижада Дадажон Қўчқанов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Изоҳ билдириш