35849

Ўзбекистонда жума «Машинасиз кун» деб эълон қилиниши мумкин

Ўзбекистон 11 апрель 18:41 359

Машиналарсиз кун ҳафтанинг жума куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Йўл ҳаракати хавфсизлиги концепцияси лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Бу кунда аҳоли томонидан автотранспорт воситалардан фойдаланиш даражасини камайтириш, соғлом турмуш тарзи ва велосипедда юришни тарғиб қилиш, шунингдек экологик муҳитни асрашга йўналтирилган махсус акциялар ўтказилади.

Акция жамиятга автомобилларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиши инсоният ва табиятга зарар келтириши ҳақида эслатиш, шунингдек ушбу транспорт воситасининг зарарсиз муқобиллари борлигини кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, машиналарсиз кун илк бор 1973 йилда Швейцарияда ўтказилган. Ўшанда мамлакат ҳукумати ёқилғи тақчиллиги туфайли аҳолини 4 кунга автомобиль ҳайдамасликка чорлаган эди. Кейичалик бу акцияга Европанинг бошқа давлатлари ҳам қўшилишди.

2002 йилдан бошлаб Еврокомиссия шафелигида ҳар йили 16-20 сентябр кунлари автомобил ҳафталигининг сўнги кунида машиналарсиз кун ўтказилади. Таҳминий ҳисоб-китобларга қараганда, «Машиналарсиз кун» акциясида ҳар йили 100 миллион киши иштирок этади.

Изоҳ билдириш