35842

Тошкентда 3 гектар майдонда Инновация парки барпо этилади

Ўзбекистон 11 апрель 17:31 163
Фото: «Ўзбекистон» телеканали

Тошкент шаҳридаги Инновация парки Олмазор туманида, метронинг «Беруний» бекати яқинидаги «Университет» кўчасида, 3 гектар майдонда жойлашади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 6 апрелда қабул қилинган қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради Spot.

Талабалар шаҳарчасида Инновацияларни жорий этиш илмий-амалий маркази жойлаштирилади. Шу ерда Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси ҳам қурилади.

Объектлар 2018—2019 йилларда барпо этилиши белгиланган. Инновация парки ва вазирлик биноси 2019 йил 21 март куни очилиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш