Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов ва бўлим ходими Мубашшир Аҳмад эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Бу ҳақида «Asr.uz» мухбири билан телефон орқали бўлган сухбатда шахсини ошкор этишни истамаган идора ходими ушбу хабарни тасдиқлади.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги «Дўмбиробод» масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғай ҳам ишдан кетганини маълум қилди ва юқоридаги хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаганлигини алохида таъкидлаб ўтди.