35790

Самарқандда бир оиладан 5 киши консерва махсулотидан захарланишди

Ўзбекистон 11 апрель 12:49 138

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 9 апрель куни соат 16.00ларда, Ёмонтуп маҳалласида яшовчи, 1974 й.т. Ш.Исаев уйида бирга яшовчи турмуш ўртоғи, 1977 й.т. М.Исаева ва уч нафар фарзандлари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор тузламасини истеъмол қилиб соғлиқлари ёмонлашиб касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳ билдириш