35782

Пора талаб қилган боғча мудираси қўлга олинди

Ўзбекистон 11 апрель 12:10 304

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Бухоро шаҳридаги 81-сонли мактабгача таьлим муассасига бориб, ушбу муассаса мудираси Шоира Атаевага ўзининг 2 нафар қизларини ушбу мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш мақсадида мурожаат қилади.

Уларни ушбу муассасага жойлаштириш орқали мумайгина даромад орттириши мумкинлигини кўзлаган, нафсининг қулига айланган мудира эса, қизларини муассасага жойлаштириш ниятида бўлган фуқародан 600 минг сўм пул талаб қилиб, агарда шу пулларни берсагина қизларини таълим олишлари учун жойлаштириши мумкинлигини айтади.

Ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўғри англаган фуқаро мудиранинг ушбу ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Ушбу ариза юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида, 1964 йилда Бухоро шаҳарда туғилган, Бухоро шаҳрида жойлашган 81-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси, Когон тумани, Нурафшон кўчаси 152-уйда яшовчи Атаева Шоира Ахмадовна ўзининг хизмат хонасида ариза муаллифидан 600.000 минг сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган хужжатлар СВОЖваЖДЛҚК Департаментининг Бухоро вилоят бўлимига қонуний қарор қабул қабул қилиниши учун юборилди. Эндиликда мудира Шоира Атаева ноқонуний ҳаракатлари учун жавоб бериши тайин.

Изоҳ билдириш