35771

Пойтахтнинг Қоратош кўчасида асфальт чўкиши сабаблари маълум қилинди

Ўзбекистон 11 апрель 11:06 153
Фото: Водители Ташкента

Тошкентнинг Қоратош кўчасида ўтиш қисмида асфальтнинг чўкиши совуқ сув қувурининг тешилиши сабабли рўй берган, дея хабар қилди Тошкент Ободонлаштириш бошқармаси «Газета.uz«га.

Авария якшанба куни тахминан соат 11 ларда содир бўлган. Йўл хизмати кўчадаги таъмирлаш ишларини якунига етказди.

«Совуқ сув қувури тешилган экан, унга „Сувсоз“ корхонаси жавобгар. Улар қувурни тузатишди. Асфальт ётқизиш ишлари чоршанба куни амалга оширилади, бунинг учун 4 тоннага яқин қоришма ва 15 дақиқа талаб қилинади», — деди бошқарма вакили.

Ободонлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён шаҳарда 15−20 та шунга ўхшаш авариялар содир бўлди.

Изоҳ билдириш