35744

Носоз телефоннинг пули қайтариб олинди

Ўзбекистон 11 апрель 8:39 210

Паст-Дарғом туманида яшовчи С.Рустамов Самарқанд шаҳридаги савдо дўконидан 890 000 сўмга ишлатилган “LG G4” смартфонини харид қилади.

Ҳеч қанча вақт ўтмасдан телефон носоз эканлиги маълум бўлади. Истеъмолчи сотувчига телефонни алмаштириб ёки пулини қайтариб беришини айтади. Сотувчи эса бунга рози бўлмайди.

Фуқаро мазкур масалада ёрдам сўраб Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади. Мурожаатни ўрганиш жараёнида жамият масъул ходимлари савдо ходимига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни асосида тушунтириш ишларини олиб борди ва сотувчи истеъмолчига 890 000 пулини қайтариб берди.

Изоҳ билдириш