35730

Бухорода йирик валютафурушлар қўлга олинди (фото)

Ўзбекистон 10 апрель 17:18 191

Бухоро туманида яшовчи, ўзини “Иброхим” деб таништирган шахс ўзининг “Давлат” исмли таниши орқали ҳар бир АҚШ долларини 8.200 сўмдан қонунга хилоф равишда айирбошлаб келаётганлиги тўғрисидаги маълумотга асосан, Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида,

1959 йилда Бухоро туманида туғилган, миллати ўзбек, оилали 5 нафар фарзанди бор, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан судланган, Бухоро туман, Чорбакр ҚФЙ, Тахмач қишлоғи, 45-уйда яшовчи фуқаро Сафаров Давлат Қудратович ҳамда унинг жиноий шериги,

1995 йилда Бухоро туманида туғилган, Бухоро туман, Чорбакр ҚФЙ Тахмач қишлоғида яшовчи фуқаро Жўраев Иброхим Атовулло ўғлилар Бухоро шаҳридаги Марказий дехқон бозори ҳудудида ходимлар томонидан назорат тариқасида юборилган шахсга ҳар бир АҚШ долларини 8.200 сўмдан ҳисоблаб, 28.700.000 сўм пулларни 3.500 АҚШ доллларига айирбошлаб берган вақтида далилий ашёлар билан жиноят устида қўлга олинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Ромитан туман бўлимига топширилган.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида, 1984 йилда туғилган, Бухоро шаҳар, Жўйбор кўчаси 57-уйда яшовчи фуқаро Ҳамраев Акмал Ҳусенович ҳамда унинг жиноий шериги, 1978 йилда туғилган, Бухоро шаҳар, Намозгоҳ кўчаси 62-уйда яшовчи фуқаро Ҳамроев Мухаммадали Ахмедовичлар Бухоро шаҳар, Намозгоҳ кўчаси 62-уйда ходимлар томонидан назорат тариқасида юборилган шахсга ҳар бир АҚШ долларини 8.140 сўмдан ҳисоблаб, 6.750 АҚШ доллларини 54.945.000 минг сўмга айирбошлаб бераётган вақтда қўлга олинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Бухоро вилоят бўлимига топширилган.

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида яшовчи, “Нодир” исмли шахс валюта маблағларини қонунга хилоф равишда айирбошлаш билан шуғулланиб юрганлиги, у билан бир гуруҳга бирлашган яна икки нафар жиноий шериги ҳам борлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида, Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида, 1991 йилда туғилган, Қоракўл тумани, Бухоро кўчаси 151-уйда яшовчи фуқаро Ҳусаинов Шариф Бахтиёрович ҳамда унинг жиноий шериклари, 1990 йилда туғилган, Қоракўл тумани, Эскиқалъа кўчасида яшовчи Эргашев Феруз Комилович ҳамда 1996 йилда туғилган, Қоракўл тумани Эскиқала кўчасида яшовчи фуқаро Раҳмонқулов Бегзод Абдисатторовичлар, Бухоро туман ҳудудида жойлашган эски “Тахмач” ЙПХ маскани олдида назорат тариқасида юборилган шахсга ҳар бир АҚШ долларини 8.150 сўмдан ҳисоблаб, 4.000 АҚШ доллларини 32.600.0 минг сўмга айирбошлаб бераётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиниши учун СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Бухоро туман бўлимига топширилган.

Изоҳ билдириш