35633

Солиқ кодексининг 179-моддасига муҳим ўзгартириш киритилиши мумкин

Ўзбекистон 9 апрель 16:20 410

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179- моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун хотини (эри)нинг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларни ҳам жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари турига киритиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўзининг ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиш учун йўналтириладиган суммаларга солиқ солинмайди.

Изоҳ билдириш