35580

Тошкентда авиакасса ходими 120 млн сўмини ўзлаштириб юборди

Ўзбекистон 9 апрель 11:14 157

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани ИИБга 6 апрель куни авиакассада содир этилган маблағ ўзлаштириш ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақида ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

2018 йил январь ойидан 23 март кунига қадар Чилонзор туманидаги авиакасса кассири, 1991 йилда туғилган Ҳ. Саханов бир неча фуқародан авиачипталар учун 120 миллион сўм олиб қолди. Бироқ уларни кирим қилмай, мижозларга ваъда қилинган чипталарни бермай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди.

Ҳ. Сахановни ушлаш чоралари кўрилди.

 

Изоҳ билдириш