35570

Тошкент вилоятида хорижлик фуқаро иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ўзбекистон 9 апрель 11:07 160
Фото: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 7 апрель куни соат 00.30ларда Грузия Республикаси фуқароси, 1991 йилда туғилган В.Стоян ўзининг бошқарувидаги “Ниссан” русумли автомашинасини “Олмалиқ-Тошкент” йўлининг 38-км.да ҳайдаб кетаётиб орқага қайрилаётган вақтида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган 1989 йилда туғилган Ҳ.Хўжамбердиев бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада “Ласетти” автомашинаси йўловчиси, жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Изоҳ билдириш