35477

Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилади

Ўзбекистон 6 апрель 17:22 159

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2018-2020 йиллар «Тошкент-Шимолий» аэродром базасида бизнес-авиацияси учун аэропорт қуришни режалаштиришмоқда.

«Ҳозирги вақтда аэропортни лойиҳалаштириш жараёни кетмоқда, умумий қурилиш ишлари ҳам бошлаб юборилган».

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, шу йилнинг иккинчи ярим йиллигида лойиҳани бош пудратчини танлаш бўйича танлов эълон қилиш режалаштирилган.

Биринчи босқичда (2018-2010 й.) учиш-қўниш чизиғи ва соатига 250 йўловчини ўтказиш имкониятига эга бўлган терминал барпо этиш режалаштирилган. Иккинчи босқичда қўшимча инфратузилма, меҳмонхона мажмуаси қурилади.

Бошланғич босқични молиялаштириш (140 миллион доллар) хорижий кредитлар ва «Ўзбекистон темир йўллар» ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, шу йил бошида «Тошкент-Шарқий» аэродроми ҳукумат қарорига асосан Мудофаа вазирлигидан «Ўзбекистон темир йўллари»га ўтказиб берилган.

2017 йил декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэродромни такомиллаштириш лойиҳаси билан танишиш чоғида Ўзбекистондан бизнес-авиациясини ривожлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтганди.

«Тошкент-Шарқий» аэродроми Тошкент вилоятида жойлашган. Собиқ совет иттифоқ пайтида ушбу аэродромдан ҳарбийларни Афғонистонга ўтказиш учун фойдаланилган. Собиқ совет иттифоқи парчалагандан сўнг аэродром В.Чкалов номидаги Тошкент авиация корхонасига, 2007 йилда эса Мудофаа вазирлигига ўтказилганди.

Изоҳ билдириш