35463

Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон 6 апрель 16:46 195
Фото: Рrezident.uz

Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди.

Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, замонавий билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват этган бўлса, ватандошларимиз эса Президентимиз билан учрашиш ўзлари учун улкан шараф эканини, бундай эътибордан бошлари осмонга етганини таъкидлаганди.

Ушбу самимий мулоқотда асли ўзбекистонлик, айни пайтда АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими бўлиб ишлаб келаётган таниқли мутахассис Амир Маҳмудов ҳам иштирок этган эди.
У Президентимизнинг даъватларига “лаббай” деб жавоб бериб, шу кунларда юртимизга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи» нашри.

Сафар чоғида таниқли тиббиёт эксперти иштирокида тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар, талабалар учун маҳорат мактаблари ташкил этиш режалаштирилган.

Изоҳ билдириш