35402

Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари белгиланди

Ўзбекистон 6 апрель 10:50 629

Аввал хабар берганимиздек, 5 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунига имзо чекди.

Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган қонун 9 боб, 48 моддадан иборат.

Қонуннинг 2-моддасида Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари белгиланди

Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдан, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.

Изоҳ билдириш