35338

Қандай ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш мумкин

Ўзбекистон 5 апрель 16:54 295

Қандай холларда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш мумкин.  Фуқаролик ишлари бўйича судга Адлия вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, қуйида келтириб ўтилган шаклларда мурожаат қилиниши мумкин.

Даъво аризаси шаклида – мурожаат фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга оид бўлса.
Хусусан:
қарзни ундириш;
мол мулкни олиб бериш;
мулк ҳуқуқини тасдиқлаш ва шу кабилар.

Ариза шаклида – мурожаат буйруқ тартибида иш юритиш, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бўлса.

Хусусан:
нотариал битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган қарзни ундириш;
тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган коммунал хизматларга оид қарзни ундириш;
мол-мулкни эгасиз деб топиш;
болани фарзандликка олиш.
Илтимоснома шаклида – мурожаат кўрилаётган иш юзасидан судга муайян илтимос ҳақида бўлса. Хусусан:
даъвони таъминлаш чораларини кўриш;

ишни кўришни бошқа кунга қолдириш.

Суд ҳужжатларидан норози бўлиб апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига мурожаат этганда у шикоят – шаклида, бундай мурожаат прокурор томонидан берилганда эса – протест шаклида бўлиши лозим.

Изоҳ билдириш