35319

Тошкент шаҳар ИИББ: “Каптива” ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида бўлмаган

Ўзбекистон 5 апрель 15:04 142

Кеча, 4 апрел куни соат таҳминан 17:00да Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида АҚШ фуқароси бўлган 25 ёшли М.А “Каптива” русумли машинада аёл йўловчи, Ўзбекистон фуқароси бўлган 1985 йилда туғилган А.О. ни уриб юборган.

Жароҳат олган йўловчи шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган, бироқ бугун эрталаб у ҳаётдан кўз юмган.

Маълум бўлишича аёл пиёдалар йўлагидан ўтаётган бўлган, шу пайтда ўзининг тан олиб айтишича эътиборсизлик қилган “Каптива” ҳайдовчиси пиёдага йўл бермай уриб юборган. Ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида бўлмаган.

Изоҳ билдириш