35295

ИИВ Жиззахдаги даҳшатли ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди

Ўзбекистон 5 апрель 14:11 254

4 апрель куни соат 12.40ларда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Жиззах шаҳар Суғдиёна кўчаси 8-уйда яшаган, 1990 йилда туғилган Асилбек Мамадиев бошқарувидаги “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 25 В 335 EA бўлган автомашинани “Жиззах-Гагарин” 4Р-35 йўлининг 49-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Арнасой тумани “Олтинводий” маҳалла фуқаролар йиғини А.Қодирий кўчаси 1-уйда яшаган, “Қордаги қоплан” масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси, 1992 йилда туғилган Саврон Ёрқулов бошқарувидаги “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 25 907 ТТС бўлган автомашина билан тўқнашув содир этиши оқибатида иккала автомашина тўлиқ ёниб кетган.

Дастлабки аниқланган ҳолатлар натижасида, “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 25 В 335 EA автомашина ҳайдовчиси А.Мамадиев ва унинг йўловчилари – Жиззах шаҳар “Олмазор” МФЙ Тошлоқ кўчаси рақамсиз уйда яшаган 1985 йилда туғилган Жамшид Ахроров, Дўстлик тумани А.Навоий МФЙ Н.Бегим кўчаси рақамсиз уйда яшаган 1974 йилда туғилган Равшан Отабоев ҳамда “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 25 907 ТТС бўлган автомашина ҳайдовчиси С.Ёрқулов ва унинг йўловчилари – Пахтакор тумани “Сувонқишлоқ” маҳалласида яшаган 1972 йилда туғилган Луқмон Алибеков, Зафаробод тумани “Узун” маҳалласида яшаган 1998 йилда туғилган Нигора Қурбонова, Арнасой тумани “Ғолиблар” МФЙ Тошкент кўчаси 14/12-уйда яшаган 1997 йилда туғилган Орзигул Абдуллаева, Жиззах шаҳар “Заргарлик” маҳалласи 20/28-уйда яшаган 1986 йилда туғилган Феруз Шерматовлар воқеа жойида ҳалок бўлганлар. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлганларнинг шахсига тааллуқли бошқа маълумотларга аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида юз берган ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Изоҳ билдириш