35250

Қирғизистон чегараси яқинидаги уйда ёнғин юз берди, чегарачилар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам берди

Ўзбекистон 5 апрель 9:55 142

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросига уйида рўй берган ёнғинни ўчиришда кўмак беришди, деб хабар қилади «Халқ сўзи«.

Икки давлат чегара чизиғига яқин жойда, Ўзбекистон ҳудудидаги қишлоқда хонадонлардан бирида газ баллони портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан ва у кўз очиб-юмгунча бутун уйни қамраб олган. Бу жой Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Олабуқа тумани Тенги қишлоғига қўшни ҳудуд бўлган. Ёнғинни Олабуқа чегара отрядига тегишли “Кўксерек” чегара заставаси хизматчилари кўриб қолишган. Тезда яқин орадаги Қирғизистон ҳудудидан оқиб ўтувчи анҳордан чегарагача сув ташиб беришни ташкиллаштиришган ва ёнғинни бартараф қилишга эришилган.

“Ўзбекистон ҳудудида уй ёнаётганини пайқаб қолдик, — дейди мазкур застава бошлиғи Адилет Исраил уули. — Лекин бу ҳудуддан чегара чизиғи ўтгани учун анҳордан чегарагача сув олиб келишни ташкил этдик”.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакатни ажратиб турувчи чегара чизиғи қўшни давлат фуқароларининг бир-бирига ёрдам беришига тўсқинлик қилолмайди.

Изоҳ билдириш