35246

Автоголлар «Барселона»га «Рома»ни йирик хисобда мағлуб этишга йўл очди.

Спорт 5 апрель 9:45 272

Каталонияда Эрнесто Вальверде бошчилигидаги «Барселона» «Камп Ноу»да Римнинг «Рома»сига қарши майдонга тушди. Лео Месси жамоадошлари учрашувни ўз фойдасига ҳал этди. Ўйиннинг 38-дақиқасида ҳисоб очилди: «Барселона» Даниэле Де Росси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши эвазига олдинга чиқди. Римликлар жамоаси сардори Андрес Иньестанинг узатмасини қайтаришга уринатуриб, тўпни Аллисон қўриқлаётган дарвозага йўналтирди. «Рома»нинг яна бир футболчиси Костас Манолас ҳам иккинчи бўлимда автогол муаллифи бўлди. Самуэль Юмтити берган зарбадан кейин тўп устунга тегиб қайтди ва Маноласга тегиб яна дарвозага йўналди – 2:0. Қайд этиш жоиз, «Рома» учрашувда 3 та гол урди, аммо улардан 2 таси автогол бўлиб, «Барселона» фойдасига ишлади. «Рома»нинг ўз ҳисобига ишлаган ягона гол Эдин Жеко томонидан урилган бўлса, «Барселона» сафида Жерар Пике ҳамда Луис Суарес ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Барселона – Рома 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 38, автогол де Росси, 2:0 – 55, автогол Манолас, 3:0 – 59 Пике, 3:1 – 80 Джеко, 4:1 – 87 Суарес.

Изоҳ билдириш