35239

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон 5 апрель 9:18 138

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5—10, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Қолган барча вилоятларда ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 10—15, кундузи 25—30 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида  кечаси 10—15, кундузи 25—30 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 10—15, кундузи 27—32 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 7—12, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7—12, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.

Изоҳ билдириш