35236

Ҳайдовчилик гувоҳномалари давлат хизматлари кўрсатиш марказларида берилади

Ўзбекистон 5 апрель 9:15 225
Фото: ГУВД Ташкента

Ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан, туманлар ва шаҳарлардаги  ҳалқ қабулхоналари бўлимлари ҳузурида аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш марказлари орқали берилади.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев чоршанба куни давлат хизматларини кўрсатиш бўйича йиғилишда  ушбу масала юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди деб хабар бермоқда Газета.уз.

2021 йилгача 5 миллиондан зиёд ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш зарур. Бироқ бу бўйича ҳар бир вилоятда 3-4 та, мамлакатимизда жами 49 та тузилма бор, холос. Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб беришни ҳам Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш, бунинг учун ушбу марказларга йўл ҳаракати хавфсизлиги вакили бириктириш режалаштирилган.

Бугунги кунда аҳолига хизмат кўрсатиш марказларининг сони 201 тани ташкил қилади. Ҳайдовчилик гувоҳномаларини рўйхатдан ўтказиш учун уларнинг ҳар бирига йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус ҳодимлар тайинланади.

Давлат хизматларининг марказлари 1 январ куни ишбилармонлик субъектларига хизмат кўрсатадиган ягона ойна марказлари негизида иш бошлади. 1 апрелга қадар марказлар томонидан 37 турдаги хизматлар кўрсатилди, бу ойда улар сони 16 тага кўпайди (улар орасида боғчага фарзандни жойлаштириш) хизматлари ҳам Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

Давлат хизматларининг ягона регистрига жами 444 та давлат хизмати киради. Йил охиригача давлат хизматлари марказларига жами 87 турдаги давлат хизматлари кўрсатилади, келгуси йилнинг охирига келиб эса – 160. Президент қисқа муддатларда марказларнинг кўрсатадиган давлат хизматларини кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрлашга буйруқ берди.

Изоҳ билдириш