35203

Самарқанд автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилади

Ўзбекистон 4 апрель 16:22 181

Самарқанд туманидаги “Мароқанд” деҳқон бозорининг филиали бўлган автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилади, деб ёзади «zarnews«.

Бозор ҳудуди балиқчилик хўжалиги инновацион илмий ўқув маркази, балиқчилик лабораторияси, махсус мактабгача таълим муассасаси, меҳмонхона ва кўп қаватли турар жойлар барпо этиш учун “Оқ амур балиқлари” фермер хўжалигига ажратиб берилади.

Туман архитектура ва қурилиш бўлими маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда автомобиль бозори учун туман ҳудудидан жой танланмоқда.

Таъкидлаш жоиз, бу – Президентимизнинг 17-18 март кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган.

Изоҳ билдириш