Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартиришлар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ўзгартиришларга кўра, эндиликда юридик шахслар миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нафақат ўзларининг фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган харажатларни, балки давлат божлари ва йиғимларни тўлашни ҳам амалга оширишлари мумкин.