35143

Қўқонда ўлик ҳолда топилган бола онаси томонидан ваҳшийларча ўлдирилганлиги аниқланди

Ўзбекистон 4 апрель 11:15 378

Қўқон шаҳрида ўлик ҳолда топилган ўғил боланинг шахси аниқланди. У ўз онаси томонидан ваҳшийларча ўлдирилган. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Фарғона вилояти прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, Қўқон шаҳридаги Қўқон–Тошкент автобекати яқинидаги автокемпинг устахонасидан ўлик ҳолда топилган ўғил боланинг шахси аниқланди. У 2015 йил 4 ноябрда туғилган Фирдавсбек Иброҳимжонов Иқболжон ўғли бўлган.

У ўз онаси 1995 йил 3 сентябрда туғилган, Андижон вилояти Қўрғотепа тумани Маъмуробод қишлоғи Намуна кўчаси 18-уйда истиқомат қилувчи Саидахон Тиллаволдиева Муроджон қизи томонидан бўғиб ўлдирилган. Олиб борилган тезкор тергов-қидирув ишлари натижасида қотил она Тошкент шаҳрида қўлга олинган.

Воқеа тафсилотига кўра, Саидахон Тиллаволдиева турмушидан ажрашиб, ота уйида яшай бошлаган. Жорий йилнинг 23 март куни эса оилавий низо туфайли 3 ёшли ўғли билан ота уйини тарк этиб, вақтинча ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига боради. Лекин фарзанди билан ўзига мос иш топа олмайди. 2 апрель куни у фарзанди Фирдавсни вақтинча қараб туриши учун таниши Ж.Уга қолдириш мақсадида Тошкентдан Учкўприк туманига келади. Таниши Ж.Уни топа олмагач, йўналишли автобусда Қўқон шаҳрига келиб, Қўқон–Тошкент автобекати ҳудудида ўғлини бўғиб ўлдиради ва ишлаш мақсадида яна Тошкент шаҳрига қайтади.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш