35116

ДХХнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти бошқа идоралардан нимаси билан фарқ қилади?

Ўзбекистон 3 апрель 17:00 242

Ўзбекистонда коррупцияга қарши қатор идоралар, жумладан, прокуратура, ИИВ, ДХХ шуғулланади. ДХХнинг бу йўналишдаги фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, бошқалардан фарқи нимада? ДХХ раиси Сенатнинг яқинда бўлиб ўтган мажлисида ушбу масалага ҳам тўхталиб ўтган.

— Коррупция билан бошқа идоралар ҳам шуғулланади. Прокуратура ва ички ишлар органлари асосан маиший коррупция, яъни порахўрлик, хизмат ваколатидан ноқонуний фойдаланиш сингари коррупцион жиноятларга қарши курашади. Давлат хавфсизлик хизмати эса Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, бошқарув тизими, бир сўз билан айтганда, давлат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган тизимли коррупцион жиноятларга қарши курашади. Жумладан,

1) Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви тизими, иқтисодиёти, Қуролли Кучларига таҳдид солувчи, юқори лавозимлардаги мансабдор шахслар, трансмиллий компаниялар, уюшган жиноий гуруҳлар томонидан содир этилаётган тизимли коррупцион жиноятлар;

2) мулкчилик шаклларини ўзгартириш тўғрисида қарорлар чиқариш, уюшган жиноий гуруҳлар фойдасига турли қарорлар чиқариш, уларнинг манфаатларини илгари суриш, ноқонуний давлат харидлари ва давлат буюртмалари билан боғлиқ бўлган тизимли коррупцион жиноятлар;

3) давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари юқори мансабдор шахслари томонидан содир этилган коррупцион жиноятлар билан Давлат хавфсизлик хизмати шуғулланади.

Изоҳ билдириш