35111

Ўзбекистон иккита халқаро шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон 3 апрель 16:45 200

Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг чегаралари туташган ҳудуди тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–465-сон, 02.04.2018 й.) имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шартнома 2017 йил 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида тузилган эди.

Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–465-сон, 02.04.2018 й.) имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Шартнома 2017 йил 5 декабрда Самарқанд шаҳрида тузилган эди.

Маълумотларга кўра, келишув «икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, уни янада тараққий эттиришга хизмат қилади». Ҳужжат, хусусан, икки мамлакат фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя борасида тенг имкониятлар билан таъминлайди.

Изоҳ билдириш