35078

Учтепага сафар ёхуд коммунал хизматдан қарздорлар диққатига!

Ўзбекистон 3 апрель 13:48 240

Хабарингиз бор, 2017 йил 29 майда давлатимиз раҳбарининг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланганди.

Фармонга кўра ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ундирилиши, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Лекин айрим фуқароларимиз электр энергияси ва табиий газдан қарздорлиги ва уни ўз вақтида тўлаб бориши билан боғлиқ ачинарли ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Учтепа тумани “Боғичинор” маҳалласи Лолазор кўчасида истиқомат қилаётган Салимжоновлар оиласининг ҳам бу борадаги табиий газдан қарздорлиги 6200000 сўмни ташкил қилади. Аммо огоҳлантиришларга қарамай, ана шу қарздорликни узмай келаётганлиги учун истимолчи табиий газ тармоғидан узиб қўйилди.

Ушбу тумандаги “Катта Қани” маҳалласи Шарқ кўчаси  3-хонадонда истиқомат қилаётган истеъмолчи Қудратовлар ҳам табиий газдан қарздорлиги 6141800 сўмни ташкил қилар эди. Мутасадди ташкилотлар билан хонадонга борилди ва улар ҳам ўз вақтида табиий газдан қарздорликни ўзмаганлиги учун тармоқдан ўзилди.

“Катта Қани” маҳалласи Шарқ кўчаси  40-хонадонда истиқомат қилаётган истеъмолчи Махкамовлар ҳам табиий газдан қарздорлиги 6093000 сўмни ташкил қилади. Истимолчи қарздорликни ўзмагани учун табиий газ тармоғидан ўзиб қўйилди.

Умуман туман миқёсида 60100 та табиий газ истимолчилари мавжуд. Бугунги ҳолатгача ҳудудни қарздорлиги 12 487 000 000 сумни ташкил этиши бу ачинарли ҳолатдир…

Хурматли истеъмолчилар коммунал хизматдан қарздорлигингиз борми?  Ўз вақтида тўлашни унутманг!

Изоҳ билдириш