35074

Тошкентда «Яндекс.Такси» автомобиллари пайдо бўлди (фото)

Ўзбекистон 3 апрель 13:30 200

Тошкентда «Яндекс.Такси» автомобиллари пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Spot ўз манбаларига таяниб.

Бир нечта таксопаркларда Spot мухбирларига ҳақиқатан ҳам Россия компанияси билан сўнгги бир-икки ойдан буён музокаралар олиб борилаётганлигини маълум қилишган.

Тошкентда ушбу таксида юриш бир-икки километр учун 2 минг сўмдан бошланади.

Айни пайтда дастурда Тошкент бўйлаб сафарлар мавжуд эмас, taxi.yandex.uz сайти ҳам ишламаяпти. Сервис Тошкентда қачон иш бошлаши ҳақида ҳам  маълумотлар йўқ.

«Яндекс.Такси» компаниясининг ўзи ҳам бу борада изоҳ берганича йўқ.

Нашр эслатишича, аввалроқ «Яндекс.Такси» Тошкентда рус ва ўзбек тилларини биладиган ходимлар қидираётгани ҳақида эълон берган эди. Ўшанда компания халқаро кўмак маркази учун мутахассисларни ишга олаётган эди.

Яндекс журналистларига маълум қилишича, улар Ўзбекистонни ўзлари учун энг қизиқарли ва истиқболли давлатлардан бири эканлигини таъкидлашган.

Изоҳ билдириш