35039

Тошкентда яна бир чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

Ўзбекистон 3 апрель 10:00 203

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 апрель куни ташлаб кетилган яна бир чақалоқ топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шу куни соат 22:00 атрофида 17-даҳа, 1-уй олдида матога ўралган 7-10 кунлик соғлом қиз чақалоқ топилди. Гўдак Учтепа туманидаги она-бола шифохонасига жойлаштирилди.

Унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш