34983

Қоидага бўйсунмаган Ласетти хайдовчиси жаримага тортилди

Ўзбекистон 2 апрель 15:21 157

Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш хамда бартараф этишга, фуқароларни онгли, интизомли бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни амалга оширадилар.

Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг мукаррарлиги принципларига асосланади.

Ушбу принципларга асосланиб, светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтган ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилди.


Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида «Ласетти» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 1982 й.т. Р.Н. га «Ислом Каримов ва Беш Ёғоч кўчалари чоррахасида светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатлангани аниқланди.

Хайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128х4-1 (жаримаси ЭКИҲ 2 баробари миқдорида) моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Изоҳ билдириш