34829

Сенатнинг тўйлар бўйича қарори ҳозирча қабул қилинмади

Ўзбекистон 30 март 16:15 262

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн тўртинчи ялпи мажлисининг кун тартибидан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларга бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида масалалар ҳам ўрин олган эди.

Оилавий маросимларни ихчамлашлаштириш, маъно ва мазмунини қадриятларимизга мослаштиришга оид ғояни кўпчилик қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, бу борада турли баҳс-мунозалар ҳамон давом этмоқда.
Шу боис ушбу масала юзасидан маъруза қилган Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Гавҳар Алимова Сенат қарорини янада такомиллаштириш, бу борада Республика комиссиясини тузишга оид қўмита таклифини билдирди.

Сенатор ўз чиқишида Тошкент шаҳрида йилига 18-19 минг никоҳ қайд этилиши, лекин уларнинг 20-25 фоизи тўйлардаги ортиқча дабдабалар оқибатида ажримлар билан тугаётгани ачинарли ҳол экани, бу ушбу тизимда туб ислоҳотларга эҳтиёж туғилаётганини айтиб ўтди.

«Оилавий маросимлар билан боғлиқ ишлаб чиқилган Сенат қарори лойиҳасини такомиллаштиришда тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари фаол иштирок этиши, ҳар бир юртдошимизнинг ушбу масала юзасидан фикрларини эшитиш зарур», — деб хулоса қилган Алимова.

Изоҳ билдириш