34454

Пойтахт бозорларидаги бир марталик йиғимлар миқдорлари ўзгарди

Иқтисод 27 март 14:13 193

Тошкент шаҳар ҳокимининг 16.03.2018 йилдаги 435-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорлари тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда ушбу миқдорларни ҳар йили тасдиқлайдилар (26.04.2010 йилдаги ПҚ–1326-сон қарорга қаранг).

Жорий йилги рақамлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали кириб танишиш мумкин:

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари;

«Iste’molda bo’lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori» (истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори) МЧЖ томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ва ижара тўлови миқдорлари;

«O’rikzor savdo kompleksi» (Ўрикзор савдо комплекси) МЧЖ томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ва ижара тўлови миқдорлари;

Бозорлар, савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари;

Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари;

Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдорлари.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.03.2018 йилдан кучга кирди.

Изоҳ билдириш