34438

Марказий банк янги намунадаги тангаларни чиқаради

Иқтисод 27 март 11:53 301

Олий Мажлис Сенатининг ахборотига кўра яқин орада қиймати 50 (эллик), 100 (юз), 200 (икки юз) ва 500 (беш юз) сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.

Илгари Халқаро пресс-клуб йиғилишларида Марказий банк вакиллари янги тангалар чиқарилиши ҳақида хабар берар эдилар. Уларнинг муомалага киритилиши эскирган купюраларни янгилашга сарфланадиган харажатларни тежаш имконини беради.

Изоҳ билдириш