34383

Барча терминаллар 1 июлдан мультивалюта тўловлар қабул қила бошлайди

Иқтисод 26 март 17:34 1 070

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб пластик карталар орқали мультивалюта тўлов тизими ишга тушади,  деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу вақтга қадар Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари Ассоциацияси билан биргаликда маҳаллий тўлов тизимини асосий халқаро тўлов тизимларига интеграция қилиш жараёнини якунлаши керак. Бу хорижий фуқаролар банк карталарини республикадаги барча терминаллар орқали қабул қилиш имконини яратади.

Бгунги кунда хорижда чиқарилган банк карталари Ўзбекистон ҳудудида аксарият ҳолларда қабул қилинмайди. Янги механизмга кўра, хорижий фуқаро ўз картасидан фойдаланганда, унинг ҳисоб рақамидаги валюта автоматик равишда сўмга конвертация қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб банк карталари ҳисоб рақамидаги хорижий валютани банкоматлардан нақд олиш имкони пайдо бўлади. Шунингдек, хорижий валюталарни интернет орқали харид қилиш ва сотиш ҳам мумкин бўлади.

Хорижий меҳмонлар учун Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб туну кун автоматик равишда ишлайдиган валюта алмашув пунктлари пайдо бўлади.

Изоҳ билдириш