34298

Наманганда 81 ёшли қария кетмон билан уриб ўлдирилди

Ўзбекистон 26 март 10:33 657

24 март куни Наманган шаҳрида ўзаро жанжал оқибатида қотиллик юз берди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Cоат 15:10 ларда Тўрақўрғон тумани Ҳ. Олимжон маҳалласида яшовчи 1971 йилда туғилган А. Умаров Бунёдкор маҳалласида яшаган, нафақахўр, 1937 йилда туғилган Р. Неъматовнинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни бошига кетмон билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Р. Неъматов воқеа жойида вафот этган. А. Умаров қўлга олинган

Изоҳ билдириш