34288

13 сентябрда қўлга олинган «Криминал авторитет» Аббосхоннинг иши судда кўрилмоқда

Ўзбекистон 26 март 9:49 1 238

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича судида кўрилаётган Аббос Ходжаевга доир жиноят иши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Аниқ бўлгани шуки, ҳақиқатдан ҳам Аббос Ходжаевнинг иши Олмазор туман жиноят ишлари судида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 29 сентябр куни Пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноят олами етакчиси, «Тошкент смотряшийси» сифатида танилган Аббосхон Хўжаевни қўлга олгани ва у кўп миқдорда гиёҳванд модда билан савдо қилиш жинояти бўйича айбланаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ вакили шу куни брифинг давомида маълум қилган эди.

UzNews.uz” Олмазор тумани Жиноят ишлари судига мурожаат қилиб, Аббос Ходжаев айбланувчи сифатида иштирок қилаётган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси март ойининг сўнгги кунларига белгилангани ҳақидаги маълумотни қўлга киритди.

Ҳозирда суд тергов ҳаракатларида ҳимоячи ҳамда гувоҳларнинг фикрлари тингланаётгани маълум бўлди.

 

Изоҳ билдириш