34173

1 апрелдан электр энергияси нархи ошади

Ўзбекистон 15 март 16:24 1 213

«Ўзбекенерго» актсионерлик компанияси 1 апрелдан бошлаб электр энергияси тарифлари 12 фоизга ошганлиги ҳақида хабар берди. Тарифларнинг янгиланган реэстри 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Тариф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги «Ёқилғи ва энергия ресурсларини ўз вақтида тақдим этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори асосида қайта кўриб чиқилди.

Аҳолига етказиб берилаётган 1 кВтс электр энергияси айни вақтда 204,3 сўм. Бу нарх 1 апрелдан кейин 228,6 сўм бўлади. Электр плиталари билан жиҳозланган турар-жойларда яшовчи аҳоли учун эса электр энергияси нархи 1 кВтс учун 102,15 сўмдан 114,3 сўмга ошади.

Изоҳ билдириш