34068

Мирзиёев ташаббуси билан 15 март куни Остонада илк маслаҳат учрашуви ташкил этилади

Ўзбекистон 14 март 15:13 263

Марказий Осиё мамлакатлари давлатлари раҳбарларининг илк маслаҳат учрашуви 15 март куни Остона шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ташкил этилди.

Бу ташаббусни биринчи бўлиб Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев қўллаб-қувватлади. Биринчи маслаҳат учрашуви 15 март куни Остонада ўтказилишига қарор қилинди.

Шунингдек, 15 март куни Қозоғистонда Ўзбекистон Йилининг расмий очилишига бағишланган тантанали йиғилиш бўлади.

Ушбу воқеа муносабати билан «Астана-Опера» театрида Ўзбекистон санъат усталарининг концерти ўтказилади.

Изоҳ билдириш